Apple BeatsX гарнитураси бир неча ой кечроқ сотувга чиқишини тасдиқлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple BeatsX гарнитураси бир неча ой кечроқ сотувга чиқишини тасдиқлади

Apple BeatsX гарнитураси бир неча ой кечроқ сотувга чиқишини тасдиқлади

Apple компанияси бир неча ойлик кечикишдан кейин яқинда Airpods симсиз наушникларини сотувга чиқарди. Бироқ жорий йилнинг сентябрь ойида намойиш қилинган BeatsX гарнитураси 2016 йилда расталарга чиқмаслиги маълум қилинди, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.

Apple компанияси берган хабарга кўра, BeatsX гарнитурасини етказиб бериш ишлари 2017 йилнинг февраль ойида бошланади.

Ҳозирча Apple BeatsX гарнитурасининг кечиктириш сабабларига аниқлик киритмаган. Кўпчилик бунга сўнгги Apple гарнитураларига ўрнатилган Apple W1 чипларини сабаб сифатида келтирмоқда. Бироқ мутахассислар чипларнинг бутунлай соз ишлашини айтишмоқда. Ушбу чиплар аудиоплеер билан аудиоқурилма ўртасида мустаҳкам алоқани таъминлайди.

Apple Airpods сингари BeatsX гарнитураси ҳам Bluetooth уланиши қўллаб-қувватлайди. BeatsX гарнитураси тахминан 149 доллар атрофида сотилиши қайд этилмоқда.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru