Beeline Club‘нинг “Фаэтонъ” арт-кафеси билан биргаликда ташкиллаштирилган танловнинг ғолиби аниқланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline Club‘нинг “Фаэтонъ” арт-кафеси билан биргаликда ташкиллаштирилган танловнинг ғолиби аниқланди

Beeline Club‘нинг “Фаэтонъ” арт-кафеси билан биргаликда ташкиллаштирилган танловнинг ғолиби аниқланди

2015 йил 8 май, Тошкент. Энг йирик алоқа оператори Beeline “Фаэтонъ” арт-кафеси билан ҳамкорликда Beeline Club саҳифасининг фойдаланувчилари учун ўтказилган танлов натижаларини эълон қилди. Виктория Ким ники остидаги иштирокчи танловнинг барча шартларини бажарган ҳолда ғолибга айланиб, “Фаэтонъ” арт-кафесидан икки кишилик тушликга ваучерни қўлга киритди.

Танловда иштирок этиш учун Beeline Club саҳифасига аъзо бўлиш (“Like” босиш), танлов ҳақидаги янгиликга “Like” қўйиш, ўз саҳифасида “share” тугмаси орқали чоп қилиш ва пост остида шарҳ тарзида “Фаэтонъ ресторанидан икки кишилик тушликни ютиб олишни истайман!” деб ёзиш лозим.

Ғолиб оммабоп random.org сайтида тасодифий рақамлар генератори ёрдамида аниқланди, мархамат натижаларнинг скриншоти билан танишишингиз мумкин.
Beeline Club‘нинг “Фаэтонъ” арт-кафеси билан биргаликда ташкиллаштирилган танловнинг ғолиби аниқланди

Facebook‘даги Beeline Club саҳифаси Beeline компаниясининг шу номли йирик лойиҳасига бағишланган бўлиб, унинг доирасида ҳар бир абонент йиғилган балларини имтиёзлар картасига алмаштириши мумкин. Бунинг учун Beeline хизматларидан фойдаланиш эвазига балларни тўплашга имконият берадиган махсус бепул хизматни ёқишнинг ўзи кифоя. 1500 балл эвазига Gold картаси, 3000 балл эвазига эса Platinum картасини қўлга киритиш мумкин. Beeline‘нинг Beeline Club‘га аъзо бўлган абонентлари Андижон, Бухоро, Жиззах, Қарши, Қўқон, Навоий, Наманган, Нукус, Самарканд, Тошкент, Термиз ва Фарғона шаҳарларидаги юзлаб ресторан ва савдо нуқталаридан имтиёзли фойдаланишлари мумкин.

Батафсил маълумот www.facebook.com/beelineclub саҳифасида.

Теглар: Beeline

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru