Facebook Африкада илк офисини очди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Facebook Африкада илк офисини очди

Facebook Африкада илк офисини очди

Facebook компаниясининг Африкадаги илк офиси иш бошлади. Бу офис ЖАРнинг Йоханнесбург шаҳрида жойлашган ва бу бўлимни Нуну Нтшингила бошқаради. Унинг қўл остида 25 нафар ходим ишлайди, деб ёзади Kun.uz.

Бу бўлим ЖАРдан ташқари Нигерия ва Кениядаги ишларни назорат қилади. Шунингдек, Сенегал, Кот-д`Ивуар, Гана, Танзания, Уганда, Замбия, Мозамбик ва Эфиопиядаги реклама берувчилар билан ишлайди.

Бу офисни очишдан бош мақсад реклама берувчиларни мобил реклама соҳасига жалб қилиш ҳисобланади. Африкадаги фейсбук фойдаланувчиларининг 80 фоизи ижтимоий тармоқларга мобил қурилмалар орқали киради.

Маълумот учун, 2015 йилда фейсбукнинг Африкада яшовчи фойдаланувчилари сони 120 млн нафарни ташкил этган. Бу эса 2014 йилнинг сентябридаги 20 миллион кишилик кўрсаткичдан 6 баробар кўпроқ.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru