Ўзбекистонда интернетнинг умумий тезлиги 21 Гбит/секунддан ошди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда интернетнинг умумий тезлиги 21 Гбит/секунддан ошди

Ўзбекистонда интернетнинг умумий тезлиги 21 Гбит/секунддан ошди

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги коллегияси 2015 йил биринчи ярмида ахборот-коммуникация технологиялари ривожи кўрсаткичларига якун ясади. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизматига асосланиб Kun.uz маълумот берди.

Унга кўра, халқаро ахборот тармоқларидан фойдаланишнинг умумий тезлиги ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоизга ошиб, 21.25 Гбит/секундни ташкил қилди.
Интернет тармоғига уланиш портлари миқдори 699.3 минга етди. Қўлланилаётган портлар миқдори 21.4 фоизга ошди.

Халқаро пакет коммутацияси марказига уланувчи операторлар ва интернет провайдерлари учун тарифлар 206.97 долларга туширилиб, 1 Мбит/секундни ташкил қилди; бу ўтган йил кўрсаткичларидан 20.2 фоизга кўпроқдир.
UZ зонасида рўйхатдан ўтказилган доменлар сони бугунги кунда 21.86 мингдан ошиб кетди.
Йил охирига қадар 1.8 минг км ли оптик толали алоқа кабеллари ётқизилиши режалаштирилган.
Айни кунда аҳолининг рақамли телеканалларнинг етказилиши 54 фоизга етди. 2015 йил охирига қадар яна 19та рақамли телевидение узаткичлари ўрнатиб, ушбу кўрсаткични 70 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru