Android фойдаланувчилари Apple’нинг биринчи дастурини совуқ кутиб олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Android фойдаланувчилари Apple’нинг биринчи дастурини совуқ кутиб олди

Android фойдаланувчилари Apple’нинг биринчи дастурини совуқ кутиб олди

Android бошқарувидаги қурилмалар эгалари Google Play’да биринчи Apple дастури пайдо бўлганидан кейин дарҳол тажовузкорона флешмоб уюштирди. Буни Google мобил дастурлар расмий дўкони харидорларининг фикрларидан уқиб олиш мумкин.

Дастурга қўйилган баҳолар ичида битта юлдуз (бештадан) энг кўпидир. Билдирилган фикрларнинг кўпчилиги «Битта юлдуз қўйиш учун юклаб олдим», «Яхшиси фойдалироқ нарса чиқариш керак эди. Apple, App Store’га йўқол» ёки «Ниҳоят, ҳеч қандай йўқотишларсиз iOS’га ўтаман» қабилидаги уч хил йўналишда ёзилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Apple ишлаб чиқувчилари Android-қурилмалар фойдаланувчиларининг iPhone ва iPad’га ўтишини осонлаштириш мақсадида iOS операцион тизимининг тўққизинчи версиясида пайдо бўладиган Move to iOS дастурини ишлаб чиққан эди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru