Ўзбекистон телефон тармоқларини рақамлаштириш учун 2,5 млрд доллар сарфлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон телефон тармоқларини рақамлаштириш учун 2,5 млрд доллар сарфлади

Ўзбекистон телефон тармоқларини рақамлаштириш учун 2,5 млрд доллар сарфлади

Охирги 10 йил ичида Ўзбекистон барча шаҳарлараро, халқаро ва маҳаллий телефон станцияларини рақамлаштириш мақсадида умумий қиймати 2,5 млрд долларни ташкил қилувчи 40 дан зиёдроқ лойиҳани амалга оширди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидаги манба.

Бундан ташқари, шу давр ичида республикадаги телекоммуникация тармоқларини реконструкция қилиш ва ривожлантириш мақсадида 60 та инвестицион лойиҳа амалга оширилди. Бу орқали мавжуд телефон станцияларни замонавий шароитларга мослаштириш таъминланди.

2007 йилдан Ўзбекистонда WiMax телекоммуникацион стандарти ривожлана бошлади. Хитой тараққиёт банки ва Huawei Technologies компанияси видеотелефония, маълумотлар билан алмашиш ва интернетга кейинги авлод NGN тармоқлари негизида уланиш хизматлари ишга туширилди.

Ўтган вақт давомида интернетга уланиш каналлари 180 фоизга кенгайтирилди ва 21,250 Мбит/с гача етказилди. Бу ўз навбатида 2015 йилнинг бошидан операторлар ва провайдерларга тақдим қилинаётган 1 Мбит/с тезликли каналларга нархларни 20,2 фоизга, яъни 206,97 долларгача тушириш имконини берди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru