Apple электромобиллар ишлаб чиқаришни 2019 йилдан йўлга қўяди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple электромобиллар ишлаб чиқаришни 2019 йилдан йўлга қўяди

Apple электромобиллар ишлаб чиқаришни 2019 йилдан йўлга қўяди

АҚШнинг Apple компанияси электромобиль ишлаб чиқариш бўйича Titan лойиҳасини ишга тушириш вақтини маълум қилди.

The Wall Street Journal нашрида ёзилишича, компания ўзининг илк электромобилларини 2019 йилдан бошлаб ишлаб чиқаради.

Манбада маълум қилинишича, компаниянинг юзлаб ходимлари 1 йилдан ортиқ вақт мобайнида лойиҳа устида ишлаб келмоқда. Кейинчалик Titan лойиҳаси бўйича ишлайдиган бўлимдаги иш ўринлари 1,8 мингтагача кенгайиши мўлжалланган.

Хабарда ёзилишича, Apple ўзининг биринчи электрокарини тўлиқ автоном бошқарувли қилмоқчи эмас.

Бундан олдинроқ, Apple BMW`нинг i3 модели базасида электромобил ишлаб чиқариши ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Apple аллақачон автосаноат вакилларининг учун дастури таъминот сифатида CarPlay иловасини ишга туширгани айтилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru