Instagram фойдаланувчилари сони 400 миллиондан ошди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Instagram фойдаланувчилари сони 400 миллиондан ошди

Instagram фойдаланувчилари сони 400 миллиондан ошди

Facebook ижтимоий тармоғига тегишли Instagram фото хизматидан фойдаланувчилар сони 400 миллиондан ортди.

Ушбу кўрсаткичга фойдаланувчилар сони 300 миллионни ташкил этганига бир йил бўлмасидан эришилди.

Ўтган вақт давомида фойдаланувчилар сафига қўшилган 100 миллион одамнинг асосий қисми Европа ва Осиё аҳолисига тўғри келади. Бразилия, Япония ва Индонезияликлар мазкур жараёнда фаоллик кўрсатган.

Ҳозирги вақтда умумий фойдаланувчиларнинг 75%дан кўпроғи АҚШдан ташқаридаги давлатларда истиқомат қилади.

Instagram Facebookнинг бепул фото ва видео алмашишга мўлжалланган, 2012 йил апрелида ишга туширилган иловаси ҳисобланади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • +1
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru