Instagram фотосуратлардан такрорланувчи видео яратувчи Boomerang дастурини ишга туширди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Instagram фотосуратлардан такрорланувчи видео яратувчи Boomerang дастурини ишга туширди

Instagram фотосуратлардан такрорланувчи видео яратувчи Boomerang дастурини ишга туширди

Instagram ижтимоий тармоғи видео яратиш учун мўлжалланган, Boomerang деб номланган ўзининг учинчи четки дастурини ишга туширди. Бу ҳақда TJ нашрига асосланиб Kun.uz маълум қилди.

Boomerang дастури бир нечта кетма-кет олинган суратлардан бир сонияли такрорланиб турувчи роликлар яратади. Смартфоннинг суратга олиш тугмаси босилгандан кейин дастур бир қатор суратларни олиб, уларни чоксиз такрорланувчи видеога айлантиради.

Дастур ҳаракатланаётган объектларни суратга олишни тавсия қилади, акс ҳолда кадрда ҳаракатланиш бўлмайди. Шунга ўхшаш функцияга iPhone 6s смартфонидаги Live Photo функцияси эга, бироқ ундаги видеолар такрорланувчи эмас.

Дастурдан фойдаланиш учун инстаграмда аккаунтга эга бўлиш керак. Дастур ролик яратилгандан сўнг уни фейсбукда, инстаграмда жойлаштириш ёки қурилмада сақлаб қўйишни таклиф қилади. Файллар узатилганда .mov форматига эга бўлади, бироқ унда овоз бўлмайди.

Дастурдан iOS ва Android операцион тизимларида фойдаланиш мумкин.

Такрорланувчи роликларни яратиш инстаграмдаги долзарб масала ҳисобланади, чунки инстаграмнинг ички таҳрирчиси идеал равишда такрорланувчи роликларни яратиш имконини бермайди. 2015 йил февралдан инстаграмдаги барча видеолар такрорланувчи бўлиб, автоматик равишда қайтариб турилади.

Янги дастур Instagram яратувчилари томонидан яратилган учинчи четки дастурдир. Бундан аввал 2014 йил августда гиперлапслар суратга олиш учун мўлжалланган Hyperlapse дастури, 2015 йил мартда суратлардан коллаж яратишга мўлжалланган Layout дастури ишга туширилган эди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru