Зоминда монитор ишлаб чиқарилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Зоминда монитор ишлаб чиқарилмоқда

Зоминда монитор ишлаб чиқарилмоқда

Artel савдо маркаси Samsung бренди билан биргаликда шахсий компьютерлар учун мониторлар ишлаб чиқарувчи корхонани ишга туширди,
деб ёзмоқда Terabayt.uz.

Янги корхона Жиззах вилоятининг Зомин туманида собиқ машина-трактор парки ўрнида қад ростлади. Artel маълумотига кўра, қурилиш ишлари шу йилнинг июнида бошланиб, август ойи охирида якунига етди.

Заводда икки сменада иш олиб борилади. У йилига умумий нархи 30 млрд сўм бўлган 200 минг дона монитор ишлаб чиқариш қувватига эга. Ишчилар сони 150 нафарни ташкил этади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru