Android-смартфонлар Россияда iPhone’ни ортда қолдирмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Android-смартфонлар Россияда iPhone’ни ортда қолдирмоқда

Android’даги LTE-смартфонлар 2015 йилнинг учинчи чорагида Россиянинг МТС уяли тармоғида рўйхатдан ўтган гаджетлар сони бўйича биринчи бор Apple қурилмаларини ортда қолдирди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Mail.ru».

Foto: “Mail.ru”

МТС LTE-тармоқларида Android-смартфонлар улуши жорий йилнинг учинчи чорагида олдинги чоракка нисбатан рекорд кўрсаткич — 5 фоизга кўпайиб, жами 50 фоиздан ошди. iOS улуши чорак мобайнида 4, Windows Phone улуши эса 1 фоизга камайган. Йил ҳисобида олганда МТС LTE-тармоқларида Android-смартфонлар улуши 9 фоизга кўпайган.

МТС ортидан бозорнинг бошқа асосий иштирокчилари ҳам интернет-гаджетларга нархни пасайтиргач, LTE тармоғида Android-смартфонлар миқдори сезиларли равишда ошди. Натижада 3-чоракда Россияда сотилган барча LTE-смартфонларнинг (1,9 миллион қурилма) ярмидан ортиғи (1 миллион) МТС тармоғида пайдо бўлди.

Android-смартфонлар сотувининг аксариятини Samsung, Sony, Alcatel ва МТС брендлари таъминлаб берган.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru