Facebook асосчиси фарзанд тарбияси учун таътилга чиқади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Facebook асосчиси фарзанд тарбияси учун таътилга чиқади

Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг қизи туғилганидан сўнг икки ойга фарзанд тарбияси учун таътилга чиқади. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида хабар қолдирди.

Foto: Reuters

«Бу жуда шахсий қарор, мен фарзанд тарбияси учун икки ойлик таътил олишга қарор қилдим», — деб ёзади Цукерберг. Унинг тадқиқотлардан келтирган иқтибосларига кўра, фарзанд туғилганидан сўнг ота-оналарнинг ишдан вақтинча кетиши умуман оилага ижобий таъсир қилади.

Цукерберг компания раҳбари ўрнида уни ким алмаштиришига аниқлик киритмади. Reuters ахборотига кўра, номзодлар орасида Facebook’нинг бош операцион директори Шерил Сэндберг ва топ-менежер Крис Кокс бор.

Ишбилармон ўз аёли Присцилла билан бирга қизининг туғилишига қандай тайёргарлик кўраётгани билан боғлиқ тафсилотлар ҳам ўртоқлашди. «Биз ўзимизнинг севимли болалар китобларимиз ва ўйинчоқларимизни тўплаяпмиз», — деб ёзган Цукерберг, бу хабарига болалар аравачасининг суратини илова қилди.

Цукерберг 1 август куни Присцилла билан фарзанд билан кутаётганликларини маълум қилганди. «УТТдан ўтказиш вақтида болакай қўлчаси билан менга «лайк» кўрсатди, буни кўриб у менинг йўлимдан юришига ишончим комил бўлди», — деб ёзганди Цукерберг.

Марк Цукерберг 2012 йил 19 майида қадрдон дугонаси Присцилла Чанга уйланган эди. Facebook асосчисининг аёли тиббиёт бўйича докторлик даражасига эга. Оилавий жуфтлик бир неча йилдан бери фарзандли бўлишга ҳаракат қилади, бироқ Присцилла уч марта бола тушишини бошдан кечирди.

31 ёшли Марк Цукерберг тарихдаги энг ёш миллиардер сифатида тан олинган. У Facebook Inc. компаниясининг 24 фоиз акцияларига эгалик қилади. 2010 йил мартида у биринчи марта Forbes’нинг миллиардерлар рейтингида пайдо бўлган, журнал ўшанда унинг бойлигини 4 миллиард долларга баҳолаган.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru