Алексей Вельц Beeline‘нинг административ дирекциясига бошчилик қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Алексей Вельц Beeline‘нинг административ дирекциясига бошчилик қилди

Алексей Вельц Beeline‘нинг административ  дирекциясига бошчилик қилди

Beeline Алексей Вельц Unitel МЧЖ административ директори лавозимини эгаллагани ҳақида хабар беради.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel МЧЖ бош директори Дмитрий Шуков шундай деди: “Алексей турли мамлакатлардаги карьераси туфайли эришилган катта амалиётли тажриба ва ноёб экспертизага эга. У Марказий Осиёдаги телеком-бозорнинг хусусиятларидан яхши хабардор, ва мен ишонаман, Ўзбекистондаги Beeline‘нинг юқори мақсадларини аҳамиятга олган ҳолда, унинг профессионал ва бошқарувчилик сифатлари талабларга мос тушади”.

Янги лавозимда Алексей Вельцни корхона мулкини бошқариш, ҳаражатларни қисқартириш ва қатор бизнес-жараёнларни оптимизация қилиш каби масалалар кутмоқда.

“Сўнги йиллар мобайнида компания республика бозорида етакчи ўринни эгаллаб ажойиб натижаларга эришди, ва мен мамнуният билан Beeline гуруҳига қўшиламан. Йирик капитал ҳаражатлар, ривожланган филиаллар тармоғи ва қатор логистик жараёнлар янги тартибларни жорий қилиш ва самарадорликни ошириш учун административ дирекция тарафидан катта эътиборга лойиқ” – дейди Алексей Вельц.

Алексей Вельц 1969 йилнинг 19 cентябр куни Свердлов ҳудудида таваллуд топган. 1990 йилда Полтав олий алоқа билим юртини тамомлаб, телекоммуникацион жиҳозлар инженери дипломини қўлга киритди. 2009 йилда “Савдо ва хизмат кўрсатиш стратегияси” мутахассислиги бўйича малака ошириш курсини тамомлади.

Телекоммунициялар соҳасида Алексейнинг карьераси 2006 йилда бошланди, у ОАЖ Mobile TeleSystems маркетинг гуруҳига қўшилди. Савдоларни перспектив ривожлантириш йўналишидаги бир йиллик фаолияти давомида аэропортларда SIM-карталарни реализация қилиш бўйича ва RFID технологияси бўйича Москванинг жамоатчилик транспорти учун тўловларни қабул қилиш каби лойиҳаларни самарали амалга оширди.

2007 йилнинг ноябр ойида Алексей Вельц Туркманистондаги МТС бош директори лавозими эгаллади, у ерда административ блок ва ҳудудий филиалларни бошқариш, бизнесни режалаштиришда иштирок этиш, шунингдек савдоларнинг алтернатив каналларини излаш ва жорий этиш унинг масъулиятлари қаторига кирган.

2011 йилдан 2013 йилга қадар у “Ростелеком” корпорациясининг бўлими – RusAvto МЧЖда транспортни мониторинг қилиш тизими соҳасининг лойиҳаларни бошқариш бўлимига бошчилик қилди. 2013 йилдан 2015 йилга қадар Ҳиндистондаги МТС‘да административ директор лавозимида фаолият олиб борган ва у ерда административ бўлимни қайта тизимдан ўтказиш, G&A ҳаражатларини оптимизация қилиш ва корхона мулкини бошқаришда катта муваффақиятларга эришди.

Инглиз тилини билади. Оилали, уч нафар ўғил фарзанди бор.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru