Acer маълумотларни 7 Гбит/сония тезликда алмашиш имконига эга ноутбук тақдим этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Acer маълумотларни 7 Гбит/сония тезликда алмашиш имконига эга ноутбук тақдим этди

Acer маълумотларни 7 Гбит/сония тезликда алмашиш имконига эга ноутбук тақдим этди

Acer компанияси CES-2016 кўргазмасида TravelMate P648 ноутбук тақдим этди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди. Ноутбук 60 ГГц диапазонида ишлайдиган Wi-Fi 802.11ad стандардига каналга эга бўлиб, у маълумотларни 7 Гбит/сония тезликда алмашиш имконини беради. TravelMate P648 ушбу стандартга эга илк ноутбук ҳисобланади.

Бундан ташқари TravelMate P648 14 дюймли Full HD IPS-дисплей, олтинчи авлод Core i3, i5 ёки i7 процессори билан жиҳозланган. Унинг оғирлиги 1,7 кг, қалинлиги 2,12 см.ни ташкил қилади.

Шунингдек, ноутбук HDMI-порт, 3 та USB 3.0 порти, 4 ГБ тезкор ҳамда 1 ТБ доимий хотира, HDR HD-камера ва NFC-модулга эга. У Windows 10 Pro операцион тизимида ишлайди.

TravelMate P648 2016 йилнинг февраль ойидан Хитойда, апрелдан бошлаб эса Европада сотувга чиқади. Унинг бошланғич нархи Америкада 800 доллар, бошқа жойларда эса 1000 еврога тенг.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru