LG компанияси Watch Urbane номли “ақлли” соатларини намойиш этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

LG компанияси Watch Urbane номли “ақлли” соатларини намойиш этди

LG компанияси Watch Urbane номли “ақлли” соатларини намойиш этди

LG компанияси ишлаб чиқарган янги соатлар LG Watch Urbane номини олди.

Гаджет Android Wear операцион тизими остида ишлайди. Соат 1,3 дюймли P-OLED-матрицали экранга, иккита тусдаги – тилларанг ва кумушранг металл корпусга эга. Соатда 22 миллиметрли тоза теридан ишланган боғич ва юрак юришини қайд қилувчи сенсор ҳам мавжуд. Гаджетга Qualcomm Snapdragon 400 процессори ўрнатилган.

Соатнинг қалинлиги 10,9 миллиметрни ташкил қилади. Янги соат олдинги моделлардан қўшимча сенсор ва жиддий дизайнга эгалиги билан фарқланиб туради.

Ҳозирча ҳеч ким LG’нинг янги соатларини қўлга олиб кўришга муваффақ бўлмаган, бироқ компания бу соатни икки ҳафталардан кейин бўлиб ўтадиган Mobile World Congress кўргазмасида намойиш қилишни мўлжаллаган.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru