Тошкент шаҳри ҳайдовчилари Ўзбекистон ҳукумати раҳбариятидан пойтахт кўчаларидаги ҳаракатланиш қатнашчиларига қулайлик яратиш мақсадида янги петицияни эълон қилишди. Facebook тармоғининг «Водители Ташкента» ижтимоий гуруҳи ушбу петиция матнини жойлаштирди, деб ёзади Кун нашри.
«Ҳурматли, Шавкат Миромонович, барча ўзбекистонликлар номидан Ўзбекистондаги йўл ҳаракати қатнашчиларига қулай шароитлар барпо қилиш, аниқроғи, йўллардаги, айниқса тартибга солинмайдиган чорраҳалар ҳамда қайрилиб олиш жойларида икки томонлама ҳаракатланиш чоғида ҳайдовчилар, йўловчилар учун йўл кенглиги бўйлаб кўринишни яхшилашда ёрдам беришингизни сўрайман», — дейилади петицияда.
Гап қарама-қарши транспорт воситалари оқимларини ажратиб турувчи тўсиқлар ҳақида бормоқда. У ўзининг конструкцияси билан қатнов қисмини ҳайдовчи ва йўловчи томонидан тўлиқ назорат қилишга имкон бермайди. Бунинг оқибатида, кўплаб ЙТҲ юз бермоқда. Буларнинг аксариятига ҳайдовчиларнинг тўсиқ нариги томонидан келаётган йўловчиларни сўнгги лаҳзада кўриб қолиши ёки қайрилаётган автомобиль қарши йўналишда келаётган транспорт воситасини олдинроқ илғай олмаётгани сабаб бўлмоқда.
«Муҳими шуки, йўлни кўриш ҳар жойда яхши бўлиши керак, қатновнинг икки томони ва ҳар бир иштирокчи учун», — деб ёзган петиция муаллифи Артём Маликов. Унинг ўзи бу муаммони ҳал этиш учун йўл ўртасидаги тўсиқларни тўлиқ ёки қисман олиб ташлашни таклиф қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди