Ўзбекистон аҳоли сони кўплиги бўйича дунёда 43-ўринни эгаллаб турибди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон аҳоли сони кўплиги бўйича дунёда 43-ўринни эгаллаб турибди

Ўзбекистон аҳоли сони кўплиги бўйича дунёда 43-ўринни эгаллаб турибди

Ўзбекистон 2014 йил якунлари бўйича дунё мамлакатлари аҳолиси рейтингида 43-ўринда қайд этилди. Бу ҳақда Жаҳон банки ҳисоботи'га асосланиб Kun.uz маълум қилган.

Жаҳон банки 189 мамлакат аҳолисини ҳисоблаб, рейтинг тузган. Унга кўра Ўзбекистонда 30,743 млн киши яшайди.

2013 йил якунлари бўйича ҳам Ўзбекистон 43-ўринда кўрсатилган бўлиб, ўшанда аҳоли сони 30,241 миллион киши бўлган. Яъни кейинги бир йилда Ўзбекистон аҳолиси 502 минг кишига кўпайган.

2014 йилги рўйхатдан жами 214 давлат жой олган бўлиб, дастлабки ўринларни Хитой (1,364 миллиард киши), Ҳиндистон (1,267 миллиард киши), АҚШ (318,857 миллион киши) эгаллаган. Дастлабки ўнликда Индонезия, Бразилия, Покистон, Нигерия, Бангладеш, Россия ва Япония номлари ҳам кўрсатилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru