Тошкентда сурхондарёлик валютафурушлар 10 минг доллар билан қўлга олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда сурхондарёлик валютафурушлар 10 минг доллар билан қўлга олинди

Тошкентда сурхондарёлик валютафурушлар 10 минг доллар билан қўлга олинди

Тошкентда сурхондарёлик валютафурушлар 10 минг доллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда “Огоҳ” газетасига асосланиб Kun.uz ёзмоқда.

Айтилишича, сурхондарёлик йигитлар – 1986 йили туғилган Фазлиддин Холиқов ва 1992 йили туғилган Абдурашид Абдуллаевлар ҳеч қаерда ишламай, турли йўллар билан тирикчилик қилиб келган. Бир куни таниш аёл Абдуллаевдан уй сотиб олиш учун сўмга доллар берадиган одам топиб беришни сўраган.

Абдуллаев Холиқовга мурожаат қилиб, ёнидаги пулларни қора бозор нархида алмаштириб, фойда кўришни талаб қилган. Холиқов рози бўлган.
Белгиланган куни Абу Сахий бозори яқинидаги автомашина тураргоҳида бу икки шахс мижозга 9.9 минг доллар ўтказаётган пайтда қўлга олинди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru