«Ўзбекистон кабель телевидениеси» баъзи хорижий телеканаллар трансляцияси тўхтатилиши сабабларини тушунтирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Ўзбекистон кабель телевидениеси» баъзи хорижий телеканаллар трансляцияси тўхтатилиши сабабларини тушунтирди

«Ўзбекистон кабель телевидениеси» компанияси бош директори Ф.Қодиров айрим хорижий телеканалларнинг Ўзбекистон ҳудудидаги трансляцияси тўхтаб қолгани сабабларини тушунтирди. Бу ҳақда «Даракчи» газетаси хабар бермоқда.

Foto: “RIA Novosti”

Ф.Қодировнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотлари тарқатиш Ўзбекистон Президентининг 2006 йил 2 февралдаги қарори билан тасдиқланган Низом билан тартибга солинади.

Низомнинг 8-бандига мувофиқ, амалдаги конституцион тузумни зўрлик ишлатиш йўли билан ўзгартириш, мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини бузиш, уруш, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб этиш, шунингдек, ахлоқий, маънавий қадриятлар, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг жисмоний ва маънавий ривожланишига зарар етказувчи маълумотларни ўзида мужассам этган маълумотларни тарқатишга йўл қўйилмайди.

«Мазкур Низом талабларига кўра, шунингдек, айрим техник сабабларга биноан, баъзи телеканаллар Ўзбекистон ҳудудида тарқатишга рухсат этилган телеканаллар рўйхатидан чиқарилди», — дейди Ф.Қодиров.

Хабарда айнан қайси телеканалларнинг трансляцияси тўхтатилганига аниқлик киритилмаган.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru