Ўзбекистон 2015 йилда иш ҳақининг ўртача ўсиши 22 фоиздан кам бўлмайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистон 2015 йилда иш ҳақининг ўртача ўсиши 22 фоиздан кам бўлмайди

Ўзбекистон 2015 йилда иш ҳақининг ўртача ўсиши 22 фоиздан кам бўлмайди

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов янги – 2015 йил кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган байрам табригида янги йилда аҳоли реал даромадлари 10 фоизга кўпайишини маълум қилди. Президентнинг байрам табриги матни ЎзА томонидан эълон қилинган, деб хабар бермоқда kun.uz.

“Янги – 2015 йилда мамлакатимиз давлат бюджетининг қарийб 60 фоизи ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилганини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Яъни, соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия, илм-фан, маданият ва санъат, спорт соҳаларини, мухтасар айтганда, инсон омилини янада юксалтириш эътиборимиз марказида бўлади”, – дейди Ислом Каримов.

Ўзбекистон Президентининг маълум қилишича, 2015 йилда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдорининг ўртача ўсиши 22 фоиздан кам бўлмайди, аҳолининг реал даромадлари эса 10 фоизга кўпайиши белгиланган.

2015 йилдан кичик бизнес ва фермер хўжаликлари учун янги йилда ягона социал тўловлар ставкаси 25 фоиздан 15 фоизга туширилади, бу эса 440 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ уларнинг ихтиёрида қолишини таъминлайди. Шунингдек, 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб жисмоний шахсларнинг бир минимал ойлик ҳажмидаги маошидан солиқ олинмайди.

“Барча ишчиларга тегишли бўлган бу янгилик авваламбор бошқаларга нисбатан ойлиги энг кам бўлган фуқароларга кўпроқ наф беришини алоҳида қайд этиш лозим”, – дейди Ўзбекистон Президенти.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru