Британиялик альпинист Эльбрус тоғидан тушаётганида қулаб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-05-2016 | 20:47 ZAMIN.UZ / Дунё / 27 Май 2016 года
416

Британиялик альпинист Эльбрус тоғидан тушаётганида қулаб кетди

 Британиялик альпинист Эльбрус тоғидан тушаётганида қулаб кетди

Буюк Британиялик альпинист Эльбрус тоғи чўққисидан тушишда қулаб кетган, деб хабар берди “TASS”.

Эльбрусда, тахминан 5,5 минг метр баландликдан тушишда британиялик альпинист юмалаб кетди. Воқеа жойига қутқарувчилар юборилди.

Маълумотларга қараганда, ўн киши, асосан чет элликлардан иборат гуруҳ чўққидан (5642 метр) тушаётган вақтида улардан бири ерга қулаган. Ҳозирда унинг қайси мамлакатдан эканлиги маълум эмас. Альпинистлар қутқарувчилар рўйхатига киритилган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru