Порошенко Савченкога Европа етакчилари билан учрашув ўтказишни таклиф қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
29-05-2016 | 20:14 ZAMIN.UZ / Дунё / 29 Май 2016 года
480

Порошенко Савченкога Европа етакчилари билан учрашув ўтказишни таклиф қилди

Порошенко Савченкога Европа етакчилари билан учрашув ўтказишни таклиф қилди

Украина президенти Пётр Порошенко Донбассда ВГТРК журналистларини ўлдириш иши бўйича Россияда 22 йилга қамоқ жазосига маҳкум қилиниб, афв этилгандан кейин Украинага қайтган Надежда Савченко билан учрашувда унга Европанинг бир қатор давлатларига ташриф буюришни ва Европа етакчилари билан учрашишни таклиф қилди, деб хабар берилади "Кун" нашрида.

28 майда Порошенко матбуот хизмати маълум қилганидек, Порошенко Савченкога "АҚШ вице-президенти Жозеф Байден ва Европа парламенти президенти Мартин Шульцнинг саломини етказган".

Савченко учрашувда халқаро йўналишдаги ишга киришишга тайёрлигини айтган. Учрашувда украиналик маҳбусларнинг озод этилиши масаласи муҳокама қилинди. Порошенконинг айтишича, бу йўналишдаги иш фаоллашиши лозим.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru