Зика вируси Россияга ҳам етиб келди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
14-06-2016 | 22:41 ZAMIN.UZ / Дунё / 14 Июн 2016 года
721

Зика вируси Россияга ҳам етиб келди

Зика вируси Россияга ҳам етиб келди

Россияда Зика вирусидан касалланиш билан боғлиқ бешта ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова журналистларга маълум қилди, дея Qalampir.uz ёзмоқда.

Попованинг айтишича, Зика вируси билан зарарланганларнинг барчаси Доминика республикасида дам олиб келганлардир. “Бугунги кунда улар даволаниб чиқдилар, соғлом ва ўзларини яхши ҳис қилмоқдалар.

“Мазкур вирус билан зарарланиш хавфи ҳар доим бор мавжуд. Шунинг учун, хориждан келган, ўзини ёмон ҳис қилаётган барча фуқаролар обдон текширилади”, деб қўшимча қилади Попова.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилнинг 1 февралидан Зика вирусининг Жанубий ва Шимолий Америка давлатларида тарқалганини тасдиқлаган эди. Мазкур вируснинг тарқатувчиси “Aedes aegypti” чивини ҳисобланади. Айни дамда вирус Осиё, Африка ва Тинч океани минтақасида ҳам аниқланган.

Зика вируси билан оғриган ҳомиладор аёллардан соғлом фарзанд туғилмаслиги тасдиқланган. Вирус ҳомиланинг ақлий жиҳатдан носоғлом туғилишига сабаб бўлиши мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru