Туркияда давлат тўнтаришига уриниш юз берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
16-07-2016 | 08:46 ZAMIN.UZ / Дунё / 16 Июл 2016 года
1 377

Туркияда давлат тўнтаришига уриниш юз берди

Туркияда давлат тўнтаришига уриниш юз берди

Анқарадаги давлат тўнтаришига уриниш натижасида 42 инсон ҳаётдан кўз юмди

Туркия пойтахти Анқара прокуратураси расман давлат тўнтаришига уриниш натижасида 42 инсоннинг ҳалок бўлганлигини тасдиқлади, деб хабар беради korrespondent.net.

Аввалроқ 17 нафар полиция ҳодимининг нобуд бўлганлиги маълум қилинган. Бундан ташқари Истамбулдаги тартибсизликлар ҳам олти кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда, кеча, 15 июль куни бир гуруҳ ҳарбийлар давлат тўнтаришини амалга оширишга ҳаракат қилганлар. Анқара ва Истамбул кўчаларига ҳарбий техникалар чиққан. Ўқ овозлари ва портлашлар эшитилиб турган. Исёнчилар мамлакатнинг асосий раҳбарият биноларини қўлга олишга уринишган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru