Таиландда юз берган ЙТҲ натижасида 6 киши ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
05-08-2016 | 12:46 ZAMIN.UZ / Дунё / 05 Август 2016
431

Таиландда юз берган ЙТҲ натижасида 6 киши ҳалок бўлди

Таиландда юз берган ЙТҲ натижасида 6 киши ҳалок бўлди

Таиланднинг шимоли-шарқидаги Накхонратчасима музофотида автобуснинг юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди, 30 киши эса жабрланди. Бу ҳақда Thai PBS телекомпанияси манбасига таяниб “Кун” хабар беради.

Автобус ҳайдовчиси ёмғир туфайли сирпанчиққа айланган йўлда бошқарувни йўқотган. Натижада автобус қарама-қарши йўлакка чиқиб кетган ва юқори тезликда келаётган юк машинасига бориб урилган.

Иккала транспорт ҳайдовчиси ҳам ҳалок бўлган. Барча жабрланганлар шифохонага ётқизилган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru