Туркияда Гулен билан алоқадор бўлган "Қирғизистон имоми" ушланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Туркияда Гулен билан алоқадор бўлган "Қирғизистон имоми" ушланди

Туркияда Гулен билан алоқадор бўлган "Қирғизистон имоми" ушланди

Туркиянинг Зўнгулдак шаҳрида мухолиф имом Фатҳулла Гуленнинг ҳаракати билан тил бириктирганликда гумон қилинган 43 ёшли Азиз Ашчи ушланди. Бу ҳақда Нaberler нашри хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Ашчи "Қирғизистон имоми" деган ном билан ҳам маълум бўлган. Ашчининг ўзи айбловларни рад этмоқда ва Гуленнинг ҳаракатига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, аксинча унга қарши курашишини айтган.

Нашрнинг маълум қилишича, Ашчи 1997 йилда Бишкекка кўчиб ўтиб, бу ерда мебель салони очган ва туркиялик тадбиркорлар учун экскурсиялар уюштирган. "Мен Гулен ҳаракатига алоқам йўқ ва унинг аъзоси эмасман. Менинг бизнесим ҳам унга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Мен йиллар давомида улар билан курашиб келаман. Агар мени улар билан нимадир боғлаганда, мен давлат тўнтарувидан кейин Туркияга келмасдим", деб айтган Ашчи.

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаевни "Гулен тўдасига" муносабатини ўзгартиришга чақирган. Қирғизистон ташқи ишлар вазири бунга жавобан Қирғизистон мустақил ва суверен давлат эканлигини эслатиб қўйган.

Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru