Сиёсатчи Марин Ле Пен Трампни ғалаба билан табриклади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-11-2016 | 13:02 ZAMIN.UZ / Дунё / 09 Ноябр 2016 года
560

Сиёсатчи Марин Ле Пен Трампни ғалаба билан табриклади

Сиёсатчи Марин Ле Пен Трампни ғалаба билан табриклади

Франциянинг “Миллий фронт” партияси етакчиси Марин Ле Пен Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод бўлган Дональд Трампни сайловда ғалаба қозонгани билан табриклади. Айтиш керакки, АҚШда ҳали сайлов натижалари расман эълон қилинганича йўқ.

Марин Ле Пен ўзининг Twitter’даги микроблогида шундай ёзади:

“Қўшма штатларнинг янги президенти Дональд Трамп ва Америка халқига табрик”.

Аввалроқ, Ле Пен ўзини америкалик сиёсатчи билан солиштирганди. Унинг айтишича, Дональд Трамп Ле Пен каби ҳеч кимга қарам эмас ва бегоналарнинг буйруқларини бажарайди. Ле Пен Ҳиллари Клинтон ҳақида гапирганида, унинг номзоди Франция учун энг ёмон танлов бўлишини таъкидлаганди.

Айни вақтда АҚШда бир қатор ОАВ, агентликлар турли штатлар бўйича сайлов натижалари борасида маълумотлар бермоқда. Ҳозирча Дональд Трамп деярли 90 фоиз овозга эга бўлган.

Сайлов борасидаги энг сўнгги янгиликларни биз билан кузатишда давом этинг.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru