Чуй ҳудудида аварияга учраган самолёт Turkish airlines компаниясига эмас, АСТ Havayolları фирмасига тегишли бўлгани ҳақидаги маълумотларни Қирғизистон интернет нашрлари баён этмоқда.
Улар тарқатган маълумотларга кўра Havayolları фирмаси 2004-йил ташки этилиб, 2008 йили акцияларининг 21 фоизини Саудия Арабистонига қарашли Manara Investments Ltd фирмаси сотиб олган.
2011 йили Хитойнинг HNA Group фирманинг 49 фоизини харид қилган. Қолган 50,9 фоизи эса Туркиянинг “Даглар Чизмежи” ишхонасига тегишли. Шундан сўнг ACT Havayolları маркаси myCARGO бўлиб ўзгартирилган.
Мазкур карго фирмаси дунёнинг исталган ерига қиммат баҳо буюмларни, зарарли моддаларни, тез айнувчи озиқ-овқатларни, ҳайвонларни, инсонпарварлик ёрдамларини етказиш билан шуғулланади.
16 январь куни Гонконг-Истанбул йўналишидаги «Боинг-747» самолёти Чуй областининг Дача қишлоғи ҳудудига қулаб, оқибатда 40 дан орти киши вафот этган. Самолётнинг тўрт нафар экипаж аъзолари халок бўлган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради