Россия: долларнинг курси 70 рублдан ошди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
25-08-2015 | 13:19 ZAMIN.UZ / Дунё / 25 Август 2015 года
684

Россия: долларнинг курси 70 рублдан ошди

Россия: долларнинг курси 70 рублдан ошди

Евронинг сешанба кунига белгиланган курси 4,48 рубль, долларники эса 2,62 рубль ўсди, деб хабар бермоқда Газета.уз.

РИА Новости — Евронинг рублга нисбатан РФ Марказий банки сешанба куни учун белгилаган расмий курси (30 январдан бери илк марта) 4,48 рубль, долларники эса 2,62 рубль ошиб, мос равишда 81,1533 ва 70,7465 рублни ташкил қилди. Икки валюта саватчаси нархи (0,55 доллар ва 0,45 евро) 3,46 рубль кўтарилиб, 75,43 долларга етди.

Россия валютасининг қиймати бир баррель Brent нефть навининг баҳоси 43 долларгача пасайиши оқибатида тушиб бормоқда. Рубль мансуб бўлган ишончсиз активларга талаб пастлигича қолмоқда. Хитой фонд индекслари баҳосининг кескин тушиб кетиши (8,5 фоиз) сўнгги ойларда барча бозорлардаги активлар баҳосининг пасайишига сабаб бўлмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru