14 114
Совуқ ҳаво иссиқ ҳаводан кўра одамларнинг умрига 17 марта кўпроқ зомин бўлиши маълум қилинди
Олимлар одамлар иссиқ ҳаводан кўра совуқ ҳаводан 17 марта кўпроқ ҳалок бўлишларини аниқлашди. Бу ҳақдаги мақола The Lancet журналида чоп этилди, деб ёзмоқда Kun.uz.
“Бизнинг тадқиқотимиздан мақсад атроф-муҳит ҳароратининг мўътадил ҳароратдан фарқланиши ҳисобига содир бўладиган умумий ўлим ҳолатлари, яъни иссиқ ва совуқ ҳавонинг ҳамда ўртача ва экстремал ҳарорат оғишларининг бунга қўшадиган улушини баҳолашдан иборат эди. Биз бунда ўлимнинг ҳароратга боғлиқлигига тааллуқли бўлган мураккаб ва турли маълумотларни статистик моделлаштиришнинг замонавий усулларидан фойдаландик”, деб айтилмоқда Лондон Гигиена ва тропик тиббиёт мактаби ўқитувчиси Антонио Гаспаррини ва унинг ҳамкасблари томонидан тайёрланган мақолада.
Тадқиқот доирасида олимлар 13та давлат, жумладан Швеция, Канада, Бразилия, Тайвань ва Таиландда жойлашган 384та аҳоли пунктидан маълумотларни йиғишди. Ҳаммаси бўлиб тадқиқотда 74 миллиондан кўпроқ ўлим ҳолати кўриб чиқилди.
Олимлар ҳар бир давлат учун ўлим ҳолатлари энг кам бўлган об-ҳаво шароитларидаги ўртача ҳаво ҳароратини ҳисоблаб чиқишди. Сўнгра олимлар иссиқ ёки совуқ ҳарорат ҳисобига ўлим ҳолатларининг қандай қисми тўғри келишини аниқлашди. Натижада улар ўлимларнинг катта қисми, тахминан 7,29 фоизи совуқ ҳавога, ўртача совуқ ҳавога эса 6,6 фоизи тўғри келиши ҳақидаги хулосага келдилар. Ҳам совуқ, ҳам иссиқ ҳавонинг экстремал кўрсаткичлари бор-йўғи 0,86 фоиз ўлимга сабаб бўлганлиги аниқланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?