Realme 16Т смартфони 8000 мАс сиғимли аккумулятор билан тақдим этилади

Realme компанияси ўзининг янги Realme 16Т смартфонини 22-май куни расман тақдим этишини эълон қилди. Ушбу модел ўзидан аввалги Realme 15Т смартфонининг муносиб вориси бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги қурилманинг асосий ўзига хослиги — 8000 мАс сиғимга эга улкан аккумуляторидир. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, ушбу батарея смартфоннинг уч кунгача қувватланмасдан ишлашини таъминлайди. Шунингдек, қурилма 45 Вт қувватдаги тезкор қувватлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди.
Техник имкониятлар бўйича смартфон Баттлегроундс Мобиле Индиа ўйинида 60 к/с тезликда 11 соатгача узлуксиз ўйнаш имконини беради. Гарчи аккумулятор сиғими сезиларли даражада оширилган бўлса-да, смартфон корпуси атиги 8,8 мм қалинликда сақланиб қолган.
Realme 16Т 6,8 дюймли текис экран билан жиҳозланади. Дизайн борасида эса камера модули ва смартфон рамкасида металл элементлардан фойдаланилгани қурилмага янада мустаҳкам ва замонавий кўриниш бағишлайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!