date

"Тото" AI чиплари учун яримўтказгичлар ишлаб чиқаришни кенгайтиради

"Тото" AI чиплари учун яримўтказгичлар ишлаб чиқаришни кенгайтиради

Япониянинг сантехника ишлаб чиқарувчи "Тото" компанияси сунъий интеллект ривожланишидан кутилмаганда фойда кўрган компаниялардан бирига айланди. Компания яримўтказгич компонентлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш режаларини эълон қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Бу хабар ортидан "Тото" акциялари бир кун ичида 18 фоизга ўсиб, сўнгги беш йилдаги энг юқори кўрсаткичга етди. "Тото" асосан ҳожатхоналар ва сантехника ускуналари бренди сифатида танилган бўлса-да, компания узоқ вақтдан бери керамика соҳасидаги тажрибасидан фойдаланиб келади.

Компания чиплар ишлаб чиқариш жараёнида кремний пластиналарни ушлаб турувчи махсус қисмлар — электростатик қисқичлар ишлаб чиқаради. Айнан шундай элементлар замонавий яримўтказгичлар, жумладан, сунъий интеллект чиплари ишлаб чиқаришда талабгир ҳисобланади.

"Тото" бундай компонентларни 40 йилдан ортиқ вақтдан бери ишлаб чиқаради. Бироқ сунъий интеллект чиплари билан боғлиқ барча нарсаларга талабнинг ўсиши компанияни ишлаб чиқаришни кенгайтиришга мажбур қилмоқда.

Бозор нафақат яримўтказгичлар йўналишидаги режаларга, балки компаниянинг йиллик рекорд фойдасига ҳам ижобий муносабат билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » "Тото" AI чиплари учун яримўтказгичлар ишлаб чиқаришни кенгайтиради