Апп Сторе Россиянинг "Луна" браузерини ўчириб ташлади

Россиянинг "Луна" браузери Апп Сторе дўконидан олиб ташланди. Илованинг ўчирилиш сабаблари расман маълум қилинмаган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Бироқ, уни аввал ўрнатган фойдаланувчилар иловадан чекловларсиз фойдаланишда давом этишлари мумкин.
"Луна" браузеридан кўпинча VTB банки мижозлари онлайн-банкка кириш учун фойдаланган. Шахсий кабинетга кириш фақат битта иловага боғланмаган бўлиб, бошқа браузерлар орқали ҳам ишлашда давом этади.
Хусусан, Сафари орқали ҳам авторизация қилиш мумкин.
Ушбу мобил браузер "Инноватсионная разработка" MChJ томонидан яратилган. Унинг асосий хусусияти маҳаллий сайтларга хавфсиз кириш учун Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги сертификатларини қўллаб-қувватлашидир.
Илова iOS ва Android тизимларига мўлжалланган бўлиб, реклама ва трекерларни блоклаш функциясига эга.
Ҳозирча ишлаб чиқувчилар томонидан расмий изоҳ берилмаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!