Конгода Эбола вируси билан боғлиқ вазият яна оғирлашди

Конгода Эбола вируси билан боғлиқ вазият яна оғирлашди. Африка Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази Конгонинг Итури провинциясида эпидемия авж олганини тасдиқлади.
Маълумотларга кўра, ҳудудда 246 та касалланиш ҳолати қайд этилган. Ҳозиргача 65 киши вафот этган, улардан тўрт нафарига Эбола ташхиси расман қўйилган.
Эбола инсон организмида ички ва ташқи қон кетишларга сабаб бўлиши, иммун тизими ҳамда ички аъзоларга жиддий зарар етказиши мумкин. Тезкор тиббий ёрдам кўрсатилмаса, касаллик ўлим хавфини кескин оширади.
Мутахассислар Эбола вирусида ўлим даражаси айрим ҳолатларда 30 фоиздан 90 фоизгача етиши мумкинлигини таъкидламоқда. Эслатиб ўтамиз, Конгода ўтган йил сентябрь ойида ҳам 16-эпидемия қайд этилган ва у 15 кишининг ўлимига сабаб бўлган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!