СК Ҳйних капиталлашуви 1 триллион долларга яқинлашмоқда

Жанубий Кореянинг СК Ҳйних компанияси сунъий интеллект тизимлари учун хотира қурилмаларига бўлган талабнинг кескин ошиши ортидан бозор қиймати бўйича 1 триллион долларлик маррага яқинлашди. Сўнгги ойларда компания акциялари 200 фоиздан кўпроққа қимматлашди, бу эса 2025-йилдаги 274 фоизлик ўсиш суръатларини мантиқий давоми бўлди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Атиги 16 ой олдин компаниянинг умумий қиймати 100 миллиард доллардан камроқни ташкил этган эди. Ўсишнинг асосий омили сифатида сунъий интеллект инфратузилмаси ривожи ҳамда нейрон тармоқларни ўқитиш ва ишлашида қўлланиладиган юқори тезликдаги ҲБМ хотираларига бўлган юқори талаб кўрсатилмоқда.
Шунингдек, бутун дунё бўйлаб маълумотлар марказларининг кенгайиши анъанавий ДRAM хотираларига бўлган эҳтиёжни ҳам оширди. Бу ҳолат СК Ҳйних компаниясининг молиявий кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатиб, уни жаҳон технология бозоридаги етакчи ўйинчилардан бирига айлантирди.
Аввалроқ Samsung Электроникс компанияси 1 триллион долларлик маррани забт этган эди. Эндиликда Жанубий Корея АҚШдан ташқарида иккита компанияси ушбу даражага етган биринчи давлатга айланиши мумкин. Таққослаш учун, Осиёдаги энг қиммат компания ҳисобланган Тайваннинг TSMC фирмаси ҳозирда 1,8 триллион доллардан ортиқ қийматга эга.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!