Эхафорсе киберҳужумларни аниқловчи сунъий интеллект учун 125 миллион доллар жалб қилди

Кибержиноятчилар дастурий таъминотдаги заифликлардан фойдаланиш учун сунъий интеллектдан тобора фаолроқ фойдаланмоқда. Ушбу таҳдидларга қарши курашиш мақсадида киберхавфсизлик соҳасидаги Эхафорсе стартапи 125 миллион доллар миқдорида Сериес Б инвестициясини жалб қилди. Натижада компаниянинг бозор қиймати 725 миллион долларга етди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Уч йиллик стартап ўз фаолиятида "Эхаботс" деб номланган сунъий интеллект агентларидан фойдаланади. Ушбу технология чуқур маълумотлар таҳлили орқали хавфсизлик операцияларини автоматлаштиради ва инсон таҳлилчиларининг ишини сезиларли даражада енгиллаштиради. Компания маълумотларига кўра, платформа қўлда бажариладиган ва кўп вақт талаб қиладиган вазифаларни 90 фоизгача қисқартиришга қодир.
Эхафорсе асосчиси Анкур Сингла киберхавфсизлик гуруҳлари учун энг катта муаммо нотўғри огоҳлантиришлар (фалсе поситивес) эканлигини таъкидлайди. Шу сабабли, стартап яқинда "вибе ҳунтинг" функциясини тақдим этди. Бу хусусият хавфсизлик мутахассисларига табиий тилда сўровлар юбориш орқали потенциал ҳужумларни текшириш имконини беради.
Ўтган йилнинг тўртинчи чорагида маҳсулотини бозорга чиқарган Эхафорсе, ҳозирда Replit ва Гуардант Ҳеалтҳ каби йирик мижозларга хизмат кўрсатмоқда. Компания йил охиригача мижозлар сонини 50 тага етказишни режалаштирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!