date

Elon Muskнинг SpaceXAI компаниясини юқори малакали мутахассислар тарк этмоқда

Elon Muskning SpaceXAI kompaniyasini yuqori malakali mutaxassislar tark etmoqda

Elon Musk томонидан қайта брендинг қилинган SpaceXAI компанияси жиддий кадрлар йўқотишига дуч келмоқда. Тҳе Информатион нашри хабарига кўра, феврал ойидан буён 50 дан ортиқ тадқиқотчи ва муҳандислар компанияни тарк этган. Улар орасида дастурлаш, дунё моделлари ва Grok овозли тизими бўйича етакчи мутахассислар бор. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Компанияни тарк этган ходимларнинг асосий қисми Meta ва Мира Мурати асос солган Тҳинкинг Мачине Лабс каби рақобатчиларга ўтмоқда. Хусусан, камида 11 нафар ходим Meta сафига қўшилган бўлса, яна 7 нафари Тҳинкинг Мачине Лабс компаниясини танлаган. Ҳозирда сунъий интеллект моделларини тайёрлаш билан шуғулланувчи асосий жамоа жуда кичрайиб қолган.

Кадрлар кетишига Мускнинг ўта қаттиққўл иш маданияти ва реал бўлмаган муддатлар белгилаши сабаб бўлаётгани айтилмоқда. Ходимлар Grok моделини ишлаб чиқишда сифатдан воз кечиб, шошилинч қарорлар қабул қилинаётганидан норози. Шунингдек, SpaceX томонидан таклиф этилаётган акциялар ва молиявий имкониятлар ходимларнинг компаниядан кетиш қарорини осонлаштирган бўлиши мумкин.

SpaceX феврал ойида xAI компаниясини сотиб олганидан сўнг, янги раҳбарият тайинланди ва шу ой бошида компания номи SpaceXAI деб ўзгартирилди. Бироқ, етакчи мутахассисларнинг кетиши компаниянинг келажакда рақобатбардош сунъий интеллект моделларини яратиш қобилиятига нисбатан шубҳаларни келтириб чиқармоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Elon Muskнинг SpaceXAI компаниясини юқори малакали мутахассислар тарк этмоқда