Dyson янги ақлли ҳаво тозалагичини тақдим этди

1 дақиқа ўқиш206
Dyson янги ақлли ҳаво тозалагичини тақдим этди

Dyson компанияси ўзининг ҳаво тозалагичлар ва вентиляторлар туркумини янги Финд+Фоллов Пурифиер Коол модели билан кенгайтирди. Қурилманинг асосий ўзига хослиги сунъий интеллект билан жиҳозланган ўрнатилган камерадир. Тизим хонадаги одамларнинг ҳаракатини аниқлайди ва вентиляторнинг ҳаво оқими йўналишини автоматик равишда ўзгартиради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Финд+Фоллов функцияси қурилма ишини янада шахсийлаштиради: агар хонада бир киши бўлса, ҳаво оқими айнан унга йўналтирилади. Агар одамлар кўп бўлса, тизим ҳаво оқимини тенг тақсимлаш учун қамров зонасини кенгайтиради. Dyson маълумотларига кўра, видео тасвирлар серверга юборилмайди, балки тўғридан-тўғри қурилманинг ўзида таҳлил қилиниб, дарҳол ўчириб ташланади.

Янги модел ҳавони тозалашнинг анъанавий функцияларини ҳам бажаради: у ёқимсиз ҳидлар, учувчи органик бирикмалар, азот диоксиди ва 0,3 микронгача бўлган заррачаларни самарали йўқотади. Олд панелдаги юмалоқ дисплейда ҳаво сифати кўрсаткичлари реал вақт режимида акс этади, тунги режимда эса экран ёруғлиги хиралашади.

Қурилмани МйDyson мобил иловаси орқали бошқариш мумкин. Гарчи модел алоҳида иситиш ёки совутиш элементларига эга бўлмаса-да, кучли ҳаво оқими ҳисобига иссиқ ҳавода сезиларли салқинлик эффектини бера олади. Ҳозирда Dyson Финд+Фоллов Пурифиер Коол АҚШ бозорида 895 доллар нархида сотувга чиқарилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?