UMS сифатли овозли алоқа — HD Voicе хизматини ишга туширганини эълон қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
01-12-2014 | 13:36 ZAMIN.UZ / / 01 Декабр 2014
1 357

UMS сифатли овозли алоқа — HD Voicе хизматини ишга туширганини эълон қилди

Фото: Facebook / UniversalMobileSystems.uz

UMS алоқа оператори Huawei компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда биринчи бўлиб сифатли овозли алоқа — HD Voice хизматини ишга туширди. Бу ҳақда UMS’нинг Facebook’даги расмий саҳифаси хабар қилди, деб ёзади Daryo.uz.

Хизмат Тошкент ҳудудидаги барча абонентларга тақдим этилади.

HD Voice’га хабарда «овоз ўтказиш йўлидаги чекловларни бартараф қилиб, товушни 50 дан 7000 герцгача ва ундан ҳам юқори диапозонда тарқатишга қодир бўлган аудио технология», — дея таъриф берилади.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.