269
Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди
35 ёшли рассом ва модель Алия Насирова дунёдаги энг узун сочлар эгаси сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди. Бу ҳақда “Обозреватель.cоm” нашри хабар бермоқда.
Фото: “Обозреватель”
Украиналик “Рапунцель” сочининг узунлиги 2 м 57 см ва 3 мм. Алиянинг сочлари унинг бўйидан деярли бир метр узунроқ. У ҳеч қачон сочларини қисқартирмаган, фақат бир оз учини текислаш ва соғлом кўринишини сақлаш учун 1 сантиметрдан кесиб турган. Алиянинг фикрича, унинг бу иши инсонларга табиий гўзалликни севишни ўргатади:
"Менинг ҳикоям инсонларни табиий гўзалликка меҳр қўйишга ундайди, деб умид қиламан. Чунки мен рассом ва моделман. Ҳар бир инсон ўзгача гўзаллик соҳиби эканлигига ишонаман. Гарчи у бошқалардан ажралиб турса ҳам", — дейди Насирова.
Фото: “Обозреватель”
Фото:“Обозреватель”
Алия сочларини кесмаслигига унинг бувиси ва онаси туртки бўлган — уларнинг ҳам сочлари узун бўлган. Шунингдек, у болалигида Disney мультқаҳрамони Рапунцелни севиб томоша қилган ва унга ўхшашни жуда истаган.
Алия соч парваришига жуда кўп вақт ажратади ва бу мураккаб жараён бўлганлиги сабабли бошини ҳафтада бир маротаба ювади. Унинг сочлари тўлиқ қуриши учун тахминан бир сутка вақт кетади, чунки Алия фендан фойдаланишни истамайди.
Фото: “Обозреватель”
"Сочларимни парвариш қилишда бир нечта оддий қоидаларга амал қиламан: мен уларни бўямайман, фақат табиий маҳсулотлардан фойдаланаман ва камдан-кам ҳолатда хина қўяман. Сочларимга табиий ниқоблар ва ёғлар суртаман, уларни албатта ўзим тайёрлайман. Ҳеч қачон нам сочларни тарамайман ва фендан фойдаланмайман. Мунтазам соч учларини кесиб тураман ва соғлом турмуш тарзига амал қиламан. Алкоголли ичимликларни истеъмол қилмайман ва денгизга ёки океанга бориб тураман", — дея ўз маслаҳатлари билан ўртоқлашди Алия Насирова.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди
UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди
Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм
«Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди
Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди
Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди
Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди"