Кўпчилик аёллар биринчи хоним сифатида турли-туман қимматбаҳо либосларга бурканиб юриш бахтдан иборат деб ўйласалар ажаб эмас. Аммо бунинг оддий инсонлар кўзига ташланмайдиган ўзига ҳос қийинчиликлари ҳам мавжуд экан. Буни АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп мисолида оладиган бўлсак, унинг ҳеч қачон биринчи хоним бўлишни истамагани ҳақидаги иқрори борасида нима дейиш мумкин?
“Мен барчанинг диққат марказида бўлишни истамагандим. Бу кишини даҳшатли тарзда чарчатиб юборади” дейди Мелания.
Меланиянинг яқин инсонларидан бири эса у ҳақида қуйидагиларни маълум қилган:
“У Дональд билан бошқа-бошқа ҳаётда яшайди, фақатгина дипломатик тадбирлар чоғида учрашади ва ўзини мутлақо ёлғиздек ҳис этади”.
Омма қаршисида эса Трамп хоним ўз муносабатларини мукаммал оила каби кўрсатишга мажбур. 20 йил аввал Трамп ва Меланияни таништириб қўйган Паоло Замполл эса бу ҳақида шундай дейди:
“Ҳа, Меланияга осон эмас, унинг инглиз тили мукаммалликдан йироқ, атрофдагилардан эса юқори даражадаги эътиборга сазовор. Аммо у ақлли аёл ва бу унинг иши эканлигини, ҳар доим уни эшитадиган ва қаттиқ яхши кўрадиган турмуш ўртоғи қаршисидаги бурчи эканлигини тушунади”. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда