date

Диего Симеоне "Челси" бош мураббийлигига асосий номзод бўлди

Диего Симеоне "Челси" бош мураббийлигига асосий номзод бўлди

«Челси» клубининг собиқ ҳимоячиси Уильям Галлас жамоанинг ҳозирги инқирозли ҳолатидан чиқиш йўлини айтди. Унинг фикрича, Лондон клуби раҳбарияти «Атлетико» устози Диего Симеоне номзодини кўриб чиқиши лозим. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Галласнинг таъкидлашича, «Челси»нинг ёш таркибини ғолибларга айлантириш учун қаттиққўл ва тажрибали етакчи зарур. Лиам Розенёр истеъфога чиқарилгач, клубга дарҳол натижа келтира оладиган мутахассис кераклиги айтилмоқда.


«Агар сизга қисқа муддат ичида муваффақият керак бўлса, Симеоне каби тажрибали мураббий лозим. У ўз характери билан «Челси»да тезда совринлар юта олади.

Жамоага кўпроқ жангчи ва аскарлар керак», — дейди Галлас.

Собиқ футболчи, шунингдек, узоқ муддатли лойиҳа учун Сеск Фабрегас номзоди ҳам мос келишини билдирди. Бироқ ҳозирги вазиятда «Челси» каби нуфузли клуб учун асосий устуворлик дарҳол совринлар ютиш бўлиши кераклигини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Розенёр бошқарувидаги сўнгги ўйинларда жамоа «Брайтон»га 0:3 ва «PSJ»га 2:8 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Ҳозирда лондонликлар Англия Премьер лигасида 8-ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Диего Симеоне "Челси" бош мураббийлигига асосий номзод бўлди