19:06 / 23.08.2019
2 616

Конор Макгрегор Нурмагомедов билан реванш жангига тайёрлигини маълум қилди

Конор Макгрегор Нурмагомедов билан реванш жангига тайёрлигини маълум қилди
Фото: «Чемпионат»
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор россиялик яккакурашчи Ҳабиб Нурмагомедов билан реванш жанги ўтказишни истамоқда.

«Реванш ўтказишни ва ўз совринимни қайтариб олишни истайман. Нурмагомедов билан бўлган жанг тайёргарлиги нотўғри бўлганди. У биринчи раунд мобайнида мендан қочиб юрди, бирор марта зарба бермади ва оёққа ҳужумга ўтишга уринди.

У бутун жанг жавомида мен билан суҳбатлашганини айтмоқда. Бироқ бундай бўлгани йўқ, у устунликни қўлга киритмагунга қадар ҳатто пичирламади ҳам!

Мен сонияларнинг қайсидир улушида чалғиб, унга устунликни қўлга олиш имкониятни тақдим этиб қўйдим. Бироқ мен бу жангдан сабоқ олдим. Мен ундан қасос олиш учун қайта оламан», — дейди Макгрегор.

Эслатиб ўтамиз, Макгрегор ва Ҳабиб 2018 йилнинг октябрида жанг ўтказган ҳамда Нурмагомедов тўртинчи раундда рақибини мағлубиятга учратганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Конор Макгрегор Нурмагомедов билан реванш жангига тайёрлигини маълум қилди