Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан навбатда ўтказилган мониторинг текширишда, хусусий корхона раҳбари М.Ғуломов Хўжаобод тумани Чироқчи МФЙ ҳудудида жойлашган оҳак ишлаб чиқариш цехини ижарага олиб, ушбу цехда диаметри 159 мм бўлган табиий газ тармоғига диаметри 40 мм бўлган резина шланг орқали газ ҳисоблагичдан ташқари уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Ҳисоб-китоб натижаларига кўра, оҳак цехи раҳбари М.Ғуломов томонидан таъминотчи корхона манфаатларига 124 млн 689 минг сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан М.Ғуломовга нисбатан Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1852-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди