Любинко Друловичдан сўнг саудияликлар мураббийи Саад Али Ал Шеҳри матбуот-анжуманида учрашув ҳақидаги ўз фикрларини билдирди.
“Ҳозир ҳаяжондан бирор гап келмаяпти. 24 йилдан бери Олимпиада йўлланмасини кутаётган эдик. Бу билан бутун жамоамни табриклайман. Саудия Арабистони футболда Осиёдаги энг кучли жамоа бўлиб қайтмоқда”, – деди Саад Али Ал Шеҳри.
– Токио Олимпиадасига йўлланма олинганининг ўзи жамоани қониқтирадими?
– Бу биз учун биринчи қадам эди. Энди финал учун тайёрланамиз. Узоқ йилдан бери финалда ўйнамадик. Шундай экан, бор эътиборимизни энди ғалаба қозонишга қаратамиз.
– Агар учрашув сўнгида гол ура олмаганингизда ҳам шундай ўйнашда давом этармидингиз?
– Ўзбекистон мусобақанинг амалдаги ғолиби. Бу жамоада жуда кўп маҳоратли ўйинчилар йиғилган. Биз экстра-таймга ҳам секин тайёрланаётган эдик. Омад якунда биз томонда бўлди. Ўзбекистонга кейинги учрашувда омад тилайман. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди
Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади
“От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя)
Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди
U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди
Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео)