Ўзбекистон U-23 жамоаси сардори Жасур Жалолиддинов Тошкентдаги кутиб олиш маросими вақтида ОАВга интервью берди.
"Терма жамоада кайфият яхши, чунки олдимизга қўйилган вазифа Олимпиадага чиқиш эди. Аммо йигитлар чемпионликка ҳам эришишни хоҳлаганди. Шунақа юқори мақсад қўйганимиз учун ҳам Олимпиада йўлланмасига ишончли тарзда эга чиқдик. Кўрсатган натижамиздан хурсандмиз, чунки халқимизга, ватанимизга ва Президентимизга мана шундай қувонч бағишладик. Бундан фахрланамиз. Ишлашда давом этамиз. Парижга ҳам юқори мақсадлар кўзлаб ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиш учун борамиз. У ердан ҳам ёруғ юз билан қайтишга ҳаракат қиламиз.
Финалда Япониядан яхшироқ ҳаракат қилдик, буни статистика ҳам кўрсатиб берди. Шунчаки омад етишмади десак бўлади. Жамоамга ишонган ҳолда айтаманки кеча кучли жамоа ютқазди. Бошимизни тик кўтариб тарк этдик.
Тақдирлаш маросимига раҳматли дўстим Диёр Раҳимқуловнинг сурати туширилган формада чиқдим. Буни анчадан буён ният қилардим. Худо хоҳласа, Диёр учун қачондир албатта чемпион бўламиз", - деди Жасур Жалолиддинов. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди
БААда исроиллик роҳибнинг ўлимида гумонланаётган ўзбекистонликлар ушланди
Қирғизистон бюджетига коррупционерлардан мисли кўрилмаган миқдорда маблағ қайтарилди
Исроиллик раввинни ўлдиришда гумонланган уч киши ушланди
Нетаньяху Ливанда ўт очишни тўхтатишга рози бўлди
Машҳур косметолог Криштиану Роналдуни судга берди