"Интер Майами" клубининг бош директори Хавьер Асенси ҳужумчи Лионель Мессининг трансфери клуб даромадига қандай таъсир қилганини тушунтириб берди.
“Мессининг келиши билан биз бюджети 60 миллионлик жамоадан 125 ёки 130 миллионлик жамоага айландик. Бу йил айланмамиз 200 миллион ёки ундан кўпроқ бўлишини кутяпман. Вақтинчалик стадионни ҳисобга оладиган бўлсак, бу жуда катта миқдор", - деди Асенси.
Месси 2023 йилнинг июлида эркин агент сифатида ПСЖдан «Интер Майами»га ўтган эди. Аргентиналик футболчининг АҚШ клуби билан шартномаси 2025 йилнинг декабригача мўлжалланган. Трансфермаркт портали Леони 30 миллион еврога баҳоламоқда.
Жорий мавсумда Месси 10 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
11 турдан кейин “Интер Майами” 21 очко билан МЛСда биринчи ўринда бормоқда. Иккинчи ўринда “Реал Салт Лейк” (18 очко) жойлашган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Колумбия президенти Нетаньяхуни ҳибсга олишга чақирди
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда