Вазирлар Маҳкамасининг «Футбол клублари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, «Пахтакор» ва «Бунёдкор» футбол клубларининг устав капиталидаги давлат улушлари Тошкент шаҳар ҳокимлигига, яна 11та клубнинг улуши давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларга ўтказиб берилди.
Қарорга мувофиқ, «Пахтакор» ва «Бунёдкор» футбол клубларининг устав капиталидаги давлат улуши Тошкент шаҳар ҳокимлигига ўтказилди.
Бундан ташқари, «Насаф», «Олмалиқ», «Бухоро», «Нефтчи», «Локомотив», «Шўртан», «Динамо плюс», «Металлург», «Машъал», «Навбаҳор лочинлари» ва «Сурхон» профессионал футбол клубларининг устав капиталидаги давлат улушлари давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларга ўтказилди.
Шунингдек, қарорда давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар 13та футбол клубининг бош ҳомийлари сифатида назарда тутилган.
Aввалроқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги 2020 йилда энг кўп зарар кўрган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхатига «Пахтакор» футбол клубини ҳам қўшган эди. Клуб 2020 йилда 82,7 миллиард сўм зарар кўргани таъкидланганди.
Клуб эса Давлат активларини бошқариш агентлиги маълумотига эътироз билдириб, клуб давлат бюджетидан маблағ олмаслигини, балки унинг бюджети тўлиғича « SFI Managemеnt Group» МЧЖ томонидан шакллантириб келинганини маълум қилганди. Шу билан бирга, клуб баёнотида Давактив агентлигини тўғри ва холис ахборот тарқатишга чақирганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Volkswagen ва Volvo компаниялари Ўзбекистон фуқароларини ишга таклиф қилди
Сувнинг фанга номаълум бўлган янги хусусияти топилди
Польша генерали: “Россия ва Беларусь билан чегарада миналанган майдонларни ўрнатиш керак”
Россияда Ишим дарёсидаги сув сатҳи тарихий рекордни янгилади
Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди
Ҳамид Содиқ: “Агар қонунлар ишламаса, қонунларнинг вазифасини коррупция бажаришни бошлайди”
Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди