Польша генерали: “Россия ва Беларусь билан чегарада миналанган майдонларни ўрнатиш керак”

1 дақиқа ўқиш166
Польша генерали: “Россия ва Беларусь билан чегарада миналанган майдонларни ўрнатиш керак”
Фото: Delfi
Польша армиясининг собиқ қўмондони, генерал Валдемар Скшипчак Польша ва Литванинг Россия ва Беларусь билан чегараларини миналанган майдонлар билан мустаҳкамлашни таклиф қилди.

"Мен Польша ва Литванинг Россия билан чегараларини мустаҳкамлаш керак, деб ҳисоблайман. Миналанган майдонларни ҳозир, тинчлик даврида жойлаштириш керак", — деди у Delfi’га берган интервьюсида.

Унинг фикрича, Беларусь билан чегарада ҳам шундай чоралар кўриш керак.

Скшипчак уруш даврида чегара ҳудудларида истеҳкомлар қуриш учун аллақачон кеч бўлишини айтиб, Польша ҳам кучли истеҳкомлар қуришни бошлаши кераклигини таъкидлаган. Шу билан бирга, у ҳозир Европада кенг кўламли уруш хавфи йўқлигини қўшимча қилган.

Аввалроқ Эстония ҳарбий департаменти Болтиқбўйи мамлакатлари Россия билан чегарада “мудофаа чизиғи”ни ўрнатиш бўйича келишувга эришганини эълон қилган эди. Postimees нашри Эстония Россия томонидан эҳтимолий таҳдид туфайли шарқий чегарада 600 га яқин бункер қуришини хабар қилган.

Россия президенти Владимир Путин америкалик журналист Такер Карлсонга берган интервьюсида Россиянинг Польша, Латвия ва қитъанинг бошқа давлатларига ҳудудий даъвоси йўқлигини маълум қилган эди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?