
Фото: Миробод тумани ҳокимлиги
Пойтахт марказидаги Истиқбол кўчасида асфалт ўпирилиб тушди. Ҳодисага иссиқлик қувурида авариявий ҳолат юз бергани сабаб экани айтиляпти.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги Истиқбол кўчасида асфалт ўпирилиб тушгани ҳақида маълумот тарқалди.
Хабарларга илова қилинган фотосуратларда автомобил йўли ўртасида катта чуқурлик пайдо бўлганини кўриш мумкин.

Миробод тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан изоҳ тақдим этди.
Билдирилишича, айни вақтда ҳокимликнинг мутасадди раҳбарлари воқеа жойига етиб борган.
Қайд этилишича, чуқур атрофи ўраб олинган. Муаммони бартараф этиш чоралари кўрилаётганлиги маълум қилинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар